Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Игнатий Нестеров — мутлақ рекордчи!

Баҳо:
+ | -

Карантин пайтида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Игнатий Нестеров ҳақида қизиқарли мақолани тақдим этамиз.

“Локомотив”нинг асосий дарвозабони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубокларида майдонга тушиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Гап шундаки, Нестеров қаторасига 5та Осиё Кубогида иштирок этган қитъадаги ягона футболчи.

Бошланиш
Игнатий Нестеровнинг дастлабки Осиё Кубоги 2004-йил Хитойда бўлиб ўтган мусобақага тўғри келади. Ўшанда Юрген Геде ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби 21 ёшли Игнатийни иккинчи дарвозабон сифатида олиб кетишганди.

Нестеров бу турнирда фақат битта ўйинда майдонга тушган. Гуруҳ босқичининг охирги турида Туркманистон билан кечган баҳсда Евгений Сафоновга дам берилгани боис термамиз дарвозасини Нестеров қўриқлаганди. Бу ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Чорак финалда Баҳрайн билан кечган баҳсда яна Сафонов дарвозада турган ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топиб пенальтилар сериясида омад баҳрайнликларга кулиб боққанини яхши биласиз.

Инилеев билдирган ишонч
ОФК кейинги Осиё Кубокларини тоқ йилларда ўтказиш масаласини кўриб чиқади. Шу-шу 2007-йилдан бери мусобақа тоқ йилда ўтказиб келиняпти. Нестеров 2007-йилги мусобақага ҳам иккинчи дарвозабон сифатида борганди.

Эрон билан кечган биринчи ўйинда бош мураббий Рауф Инилеев Павел Бугалони асосий таркибга киритган. Лекин ютқазиб қўйганимиз учунми ёки Бугалонинг хатоси туфайлими кейинги ўйинларда Нестеров дарвозани қўриқлай бошлайди.

Натижада яна уч ёшга улғайган Нестеров терма жамоамизнинг қолган учта ўйинида майдонга тушиб ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, учта беллашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол олиб чиққани эътиборга молик.

Игнатий Нестеров Осиё Кубоги-2007да 3та ўйин ўтказган

Гуруҳ босқичи. Малайзия - Ўзбекистон 0:5
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Хитой 3:0
1/4 финал. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1

Эсда қолган турнир
Аксар мухлислар энг яхши Осиё Кубоги сифатида 2011-йил Қатар майдонларида ўтган мусобақани эслайди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда якунда 4-ўринни эгаллаганди ва бу ҳозиргача Осиё Кубокларидаги энг яхши натижамиз бўлиб турибди.

Игнатий Нестеров бу пайтга келиб анча тажриба тўплаб қўйган, шу боис мусобақага асосий дарвозабон сифатида йўл олганди. Терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да олтита ўйин ўтказган бўлса, шундан бештасида Нестеров дарвозани қўриқлаган.

Игнатий Нестеров Осиё Кубоги-2011да 5та ўйин ўтказган

Гуруҳ босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:2
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Қувайт 2:1
Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:2
1/4 финал. Ўзбекистон - Иордания 2:1
3-ўрин учун. Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2

Охирги иккита мусобақа
2015-йил Австралия ва 2019-йил БАА яшил майдонларида ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони сифатида иштирок этди. У ҳар икки турнирда яна ўзини кўрсата олди.

Ўтган йил БААда ўтказилган мусобақа унинг учун бешинчиси бўлди ва шу муносабат билан Уммонга қарши баҳс олдидан ОФК томонидан тақдирланди. Нестеров шу пайтгача Осиё Кубокларида 17 учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборган.

Игнатий Нестеров Осиё Кубоги-2015да 4та ўйин ўтказган

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - КХДР 1:0
Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:1
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1
1/4 финал. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:2

Игнатий Нестеров Осиё Кубоги-2019да 4та ўйин ўтказган

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Уммон 2:1
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Туркманистон 4:0
Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Япония 1:2
1/8 финал. Австралия - Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:03, 02.05.2020.
Ўқилди: 5874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик