Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Абдулла Бўриев: «Карантиннинг фойдали томонлари бор»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича «Бунёдкор» жамоаси аъзолари ҳам карантинга қатъий амал қилган ҳолда уйда якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Биз бош мураббий Абдулла Бўриевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Карантин вақтида «Уйда қолинг!» шиорига қатъий амал қилган ҳолда уйда, оила даврасидаман. Фарзандларимнинг дарсларига ёрдам беряпман, турли йўналишдаги китобларни мутолаа қиляпман.

Футзалчиларга тўхталадиган бўлсам, ҳамма ўйинчиларга юкламалар берилган. Улар ҳам уйда қолиб, якка тартибда шуғулланяпти. Машғулотлари ёзилган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлар орқали каминага жўнатишмоқда. Албатта ҳозир тўп билан ишлашни, тактик машғулотлар ўтказишни иложи йўқ. Шунинг учун ҳеч бўлмаса жисмоний ҳолат маромида бўлса, қолган жиҳатларни машғулот ўтказишга рухсат берилганидан кейин тиклаб олиш мумкин.

Бизга маълум қилишларича, карантин якунланганидан сўнг машғулот ўтказиш учун ўн кун вақтимиз бўлади. Шундан кейин чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Ўйлайманки, бу ўн кун бизга етарли. Аслида 10 кун кам, аммо вазиятдан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, шу кунлар ичида жамоани қисман бўлсада чемпионатга тайёрлаб оламиз. Мураббийлар штаби билан бу қисқа вақт ичида қандай ишларни амалга оширишимиз лозим эканлигини, нималарга аҳамият беришимиз шартлигини муҳокама қиляпмиз. Қолаверса, ҳамма жамоаларга бир хил имконият берилади ва табиийки, ҳеч кимнинг устун тарафи бўлмайди. Асосийси, ўйинчилар соғлом, ҳеч кимда жароҳат ёки касаллик йўқ. Карантиннинг фойдали томонлари шундаки, футзалчилар ўйинларни, жамоадошларини соғинган.  

Тақвимга келсак, бу ҳеч кимга муаммо туғдирмаса керак. Сабаби, режага кўра, бир ҳафтада битта тур ўтказилиши мумкин экан. Фикримча, бу йигитларга оғирлик қилмайди. Бундай тиғиз тақвимларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйинчиларни бу масала бўйича «пишган», десам муболаға бўлмайди. Асосийси, мавсумни давом эттириш. Битта турдан кейин ҳаммаси аввалгидек давом этади, деб ўйлайман. Кузда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиши ва унда терма жамоамиз қатнашиши лозим. ПФЛ қитъа биринчилиги ўтказиладими-йўқми, шу бўйича ОФКга хат билан мурожаат қилган. Агар Осиё чемпионати ўтказиладиган бўлсак, терма жамоанинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон чемпионати уч даврали тизимда бўлади. Мабодо қитъа биринчилиги бу йил ўтказилмайдиган бўлса, унда бизнинг чемпионат одатдагидек тўрт даврали тизимда давом этади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:56, 02.05.2020.
Ўқилди: 2522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.