"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни ёдга олди.
"Биз энг яхши услуб билан "Барселона"нинг ҳукмронлигига чек қўйган эдик. Менинг "Реал"им Криштиану Роналду билан биргаликда Европанинг энг яхши жамоаси эди", - деди португалиялик мутахассис "Marca" нашрига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида. Жозе Моуриньо 2010-2013 йилларда "Реал"ни бошқариб, бир мартадан Ла лига, Испания кубоги ва Испания суперкубоги совринини қўлга киритган.