Халқ бошига кулфат тушганда, бундан ғаразли мақсадларда фойдаланаётганлар бор экан...
"Сеул" клуби футболчиси Икром Алибоев твиттердаги саҳифаси орқали Сирдарёда бўлаётган хунук воқеалар ҳақида куюниб ёзди.
"Шундай қийин пайтларда, сирдарёлик маҳалладошларим қийналиб турган пайтда, бошқа шаҳарлардан келиб, одамлар эвакуация қилингани туфайли қаровсиз қолган уйлардан чорва молларини "меники" деб ЗИЛга солиб олиб ўғирлик қилаётган инсон дейишга тил бормайдиган мавжудотларни ер қандай қилиб кўтариб тураркан а?
Бутун Ўзбекистон халқи ёрдам беришга шошиб турган пайтда шундай инсонлар ҳам учраши дилни бадтар хира қилиб юборди. Афсус", — дея ёзди Алибоев.