"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер бозоридаги режаларини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Le10Sport сайтининг тарқатган маълумотига қараганда "РБ Лейпциг" футболчиси Ибраим Конате ва "Монако" клуби ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддерларга "Қизил иблислар" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, "манкунианлар" "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле ва Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси Виктор Осимхенларни ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради.