Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Гарет Бэйл жамоадошларининг гольф ўйинидаги қобилиятлари ҳақида фикр билдирди.
Уэльслик футболчи «галактикослар» орасида энг ёмон гольфчи ким эканлигини айтиб ўтди.
«Бу - Лука Модрич. 100 фоиз. Бир марта меҳмонхонада роса бекор бўлиб қолдик, қиладиган ишимиз йўқ эди. Меҳмонхонанинг гольф майдони бор экан. Мен Лукадан гольфга ўйнагани чиқишимизга қарши эмаслигини сўрадим.
У қўлига гольф таёқчасини ушлади, очиқ айтадиган бўлсам, у ҳатто таёқчани қандай ушлаш кераклигини ҳам билмасди. У гольф тўпига зарба берганда, таёқча ерга тегаверди. Адашмасам, 20 марта уринишдан кейин бир марта тўпга муваффақиятли тегди ва шундан кейин таслим бўлди. Кейинги куни эса менинг ёнимга келиб, бели оғриётганини айтгандим», – Бэйлнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Yahoo Sports.