Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Реал»ни «перезагрузка» кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Коронавирус пандемияси иқтисодий жиҳатдан бақувват клубларни ҳам ўйлантириб қўйди. Йиллик даромадлари (757,3 миллион евро) бўйича жаҳоннинг иккинчи клуби ҳисобланган «Реал» инқирозга учрамаслик учун харажатларни қисқартириш ҳақида ўйлай бошлади.

Аниқ фактларга тўхталиб ўтамиз.

1. «Реал» ушбу мавсумда 822 млн евро даромад олиб, 741 млн евро харажат қилишни режалаштирган эди. Даромадлар 4та тоифага бўлинган:

абонемент ва чипталар — 161 млн евро;
халқаро мусобақалар ва ўртоқлик ўйинлари — 109 млн евро;
ТВ-трансляция ҳуқуқи — 180 млн евро;
маркетинг — 371 млн евро.

2. Савдо дўконлари (йиллик — 25 млн евро) ва музей (йиллик — 60 млн евро) ёпиқ тургани учун «Реал» даромадларни йўқота бошлади. Карантин бекор қилинганидан кейин одамларнинг ташрифи яна бошланади, аммо стадионга мухлислар киритилмайди.

3. Маълумотларга қараганда «Реал» ўтган мавсумда 26та уй учрашувидан (чипталар+таом ва атрибутикалар савдоси) 145 миллион евро ишлаб топган. Ўртача битта ўйинда — 5,6 млн евро. Ушбу мавсумда жамоа камида 6та ўйин ўтказиши керак. Зарар — 34 млн евро.

4. Бундан ташқари, клуб абонементларнинг тўртдан бир қисмини мухлисларга қоплаб бериши керак — 54 миллион евро.

5. Клуб харажатларнинг бир қисмини маошларни 10%га қисқартириш орқали қоплайди — 45 млн евро.

6. Харажатларни камайтаришнинг яна бир йўли — жамоа юқори маош оладиган футболчилар билан хайрлашиши керак. «Реал» бу орқали маошлар билан харажатни 80 млн еврога камайтирмоқчи. Бунинг учун клуб Бэйл (йиллик маоши — 30 млн евро), Хамес (18 млн), Лукас Васкес ва Мариано (8 миллион евродан)ни трансферга қўйди.

7. Модрич (16 млн), Марсело (13) ва Начо (8) кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истасалар, клуб уларни ушлаб ўтирмайди — сотиб юборади. Шунингдек, «Бавария» Одриосолани сотиб олишига мадридликлар умид қилишмоқда.

8. Катта эҳтимол билан «Мадрид» янги харидларни амалга оширмайди. Клуб ижарадан қайтадиган футболчилар — Ҳакимий, Эдегор, Регилон, Себальос, шунингдек, Рейньер, Кубо ва Браим орқали таркибни ёшартирмоқчи.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:21, 03.05.2020.
Ўқилди: 9107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.