Кириш Регистрация

Эвра "Ливерпул"нинг турмадаги мухлислари томонидан таҳдид қилинганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Франциялик футболчи Луис Суарес билан бўлиб ўтган жанжалдан кейин ҳақиқий даҳшатни бошдан кечирган.

Англиянинг "Манчестер Юнайтер" клуби собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра Луис Суарес билан бўлиб ўтган жанжални ёдга олди. Уругвайлик футболчи ўшанда «Ливерпуль» клубида ўйнарди ва Эврага ирқий муносабатда бўлганди. 2011 йилда франциялик футболчи ҳар куни турли хил таҳдидлар остида қолаверди.

«Менга: «Биз ҳозир турмадамиз, турмадан чиққанимизда сени ва оилангни ўлдириб юборамиз» деб хат юборишганди. Худди шундай хатларни икки ой давомида олдим. Ҳар тарафимда хавфсизлик ходимлари бор эди, тансоқчилар билан бирга юрадиган бўлиб қолгандим. Нима учун инсонлар мени бу даражада ёмон кўришларини тушунмасдим. Улар шунчаки ҳақиқатни билишмаган.

Ўшанда Суарес менга: «Менга тегма, мен қора танли инсонлар билан гаплашмайман»-деганди. Биз буни ҳал қилиш жараёнига борганимизда эса у ёлғон гапиришни бошлади. Ўшанда у "negro" сўзи "дўст" маъносини англатади деб ўйлаганини айтганди.

Барибир у барчасини тан олганди ва уни саккизта учрашувга дисквалифиция қилиш билан бир қаторда, катта миқдордаги жаримага ҳам тортишганди», – деб эслади Эвра.

Эвра кейинчалик Суарес билан муносабатларни яхшилашга муваффақ бўлди. Учрашувларнинг бирида улар қўл бериб саломлашишганди.

Киритилди: 01:15, 05.05.2020.
Ўқилди: 3649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик