Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Уго Санчес: «Бензема «қотил» эмас, «Реал»га Роналду каби ҳужумчи керак»

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Уго Санчес «қаймоқранглилар»га янги ҳужумчи кераклигини айтиб ўтди.

– Бугунги «Реал»га янги марказий ҳужумчи керакми?
– Албатта. «Реал»га жарима майдони ичидаги янги "қотил" керак. Худди мен каби, Роналду каби. Криштиану узоқ йил давомида «Сантьяго Бернабеу»да бу ишни аъло даражада уддалади. Шунинг учун жамоага янги форвард керак.

– Сизга Бензема ёқмайди?
– Қандай қилиб у менга ёқмаслиги мумкин? У юқори савиядаги форвард, лекин "қотил" эмас, соф ҳужумчи.

Карим — иккинчи ҳужумчи сифатида ажойиб. Ўз вақтида Бутрагеньо шундай вазифани бажарган бўлса, мен Криштиану каби бўлганман. Эмилио ва мен бир-биримизни жуда яхши тўлдиргандик. Каримнинг олдида "қотил" бўлса, у яхши ҳаракат қилади.

Аввал менга Харри Кейн ёқарди, аммо у кўп жароҳат олгани туфайли бир жойда тўхтаб қолди. Левандовски эса энди ёш эмас. Шу боис, "қотил"ни топиш осон бўлмайди", – деди Санчес.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:29, 06.05.2020.
Ўқилди: 5552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.