Бугун Европа Чемпионлари Лигаси ярим финал доирасида бўлиб ўтган "Барселона" ҳамда "Бавария" клублари ўртасидаги учрашув мобайнида Лео Месси "Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенгни ажойиб финт ишлатиб, қочиб кетганига роппа-роса беш йил бўлди.
Боатенг ўзи ушбу воқеани ёдга олиб, ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида пост қолдирди.
- Мана сизларга шундай оғир кунларда кулиш учун сабаб. Бу орада мен попкорн тўплаб олганман ва 2014 йилги Жаҳон чемпионати финалини томоша қилиб ўтирибман"-деб пост қолдирди Германия терма жамоаси ҳимоячиси.