Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛдаги энг омадсиз футболчилар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламида миллионлаб мухлислар орттирганига қарамай, бирор маротаба “шалпангқулоқ”ни боши узра кўтармаган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа билан таништириб ўтади.

Дарвозабон

Жанлуижжи Буффон

Ушбу рўйхатимиздаги энг буюк футболчилардан бири. У ЖЧ ғолиби ва ўз даврининг энг яхши дарвозабони, Чемпионлар лигаси финалига нақ 3 бор етиб келган бўлса-да, мусобақанинг кумуш медаллари билан чегараланишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, қолган футболчилардан фарқли равишда унда барчасини ўнглаш учун имкон мавжуд.

Лилиан Тюрам

Тюрам ЖЧ ва Европа чемпиони саналсада, бирор маротаба ЕЧЛда зафар қучмаган. Ўз вақтида “Барселона”, “Ювентус” ва “Парма” сингари клублар шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи учун бу соврин абадий армон бўлиб қолиши турган гап.

Жоржо Кьеллини

Классик ҳимоячиларнинг сўнггиси 15 йил давомида Италиядаги барча совринларни қўлга киритганига қарамай, икки бор ЕЧЛ финалида испан клубларига мағлуб бўлганидан хабарингиз бор. Майдонда чинакам жанг қилувчи футболчи учун бу соврин қанчалар қадри эканлигини унинг интервьюларида билиб олиш мушкул иш эмас.

Фабио Каннаворо

Бугунги рўйхатда “Ювентус” футболчиларнинг кўпайиб кетганини сезган бўлсангиз керак. Бу бежизга эмас. Туринда доимо супер юлдузлар тўп суришган. Айниқса, сўнгги 20 йил ичида “Юве” 3 та финални бой берганивазиятни чигаллаштириб юборади. Каннаваро ўз вақтида “олтин тўп”ни қўлга киритганини инобатга олсак, бу футболчининг уй музейида ЕЧЛ олтин медаллари бўлиши шарт эди.

Жанлукка Замбротта

Яна бир ЖЧ ғолиби билан ҳимоячилар рўйхатини якунлаймиз. Афсуски, Замбротта аввалига “Милан”га 2003-йилда финални бой берган бўлса, кейин “Барселона”ни Гвардиола жамоага келиши билан тарк этади. Қаҳрамонимиз ўз позициянинг энг кучли футболчиларидан бири бўлишига қарамай, бошқа ҳеч қачон ЕЧЛ совринга яқин ҳам кела олмайди.

Ярим ҳимоячилар

Патрик Виейра

Бугунги рўйхатимиздаги яна бир ЖЧ ғолиби. Патрик доимо ўзи тўп сурган жамоаларнинг етакчиси бўлишга ўрганиб қолган. Афсуски, унинг “Арсенал”и 2006-йилда “Барселона”га финалда мағлуб бўлади. Кейин “Ювентус”га ўтган футболчи карьерасининг сўнгги мавсумларида “Интер” билан шартнома тузади. 2010-йилда Патрик катта пуллар эвазига “Манчестер Сити”га ўтиб кетади. “Интер” эса, Жозе билан Виейра кетгач Европа тахтига кўтарилади.

 

Лотар Маттеус

1990-йилдаги “олтин тўп” соҳиби “Интер” ва “Бавария”да топ даражада ҳаракат қилганига қарамай, ЕЧЛда зафар қучиш унга насиб этмади. Энг алам қиладиган шундаки, Маттеус “Манчестер Юнайтед”га қарши 1999-йилдаги финал учрашувининг 80 дақиқасида ажойиб ўйин кўрсатди, бироқ уни захирага олишлари билан “қизил иблислар” ғалабани илиб кетишди. Афсуски, Лотар бошқа ҳеч қачон ЕЧЛга бу қадар яқин кела олмади.

Диего Марадона

Марадона икки бор ЕЧЛ учун кураш олиб борган бўлса, бирида “Спартак”ка, иккинчисида “Реал Мадрид”га плей-оффда имкониятни бой берганча майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Барча Диегони Мессидан ЖЧдаги ғалаба туфайли баландроқ қўяди. Ваҳоланки, Марадона яқин ҳам кела олмаган совриндан Мессида нақд 4 та бор!

Ҳужумчилар

Роберто Баджо

Баджо нафақат Италия, балки бутун футбол оламида ўрганилмаган “дурдона асар” сифатида ҳали-ҳамон қадрланади. Қаҳрамонимиз фаолияти давомида бир нечта скудетто, УEФА кубоги сингари мусобақаларда зафар қучган, бироқ 1995-йилда “Ювентус”ни тарк этгани учун ЕЧЛ ғолиблигидан маҳрум бўлган.

Роналдо

Феноменни бу рўйхатда кўриш бироз ғалати. Ўз вақтида “Барселона”, “Милан”, “Реал Мадрид” “Интер” сингари супер грандлар шарафини ҳимоя қилган қаҳрамонимиз 2007-йилда “Милан”нинг ЕЧЛ учун берган “заявкаси”га киритилмагани учун ҳам медалларсиз қолади. Афсуски, “олтин тўп” эгаси ўз авлодининг энг кучли футболчиси бўлсада, совринсиз ЕЧЛ совринисиз қолиб кетди.

Златан Ибраҳимович

ЕЧЛ соврини Златандан атайин қочиб юрганга ўхшайди. Аввалига қаҳрамонимиз “Интер”дан “Барса”га ўтди ва якунда “Интер” ЕЧЛда зафар қучди. Кейин у Италияга қайтганида “Барселона” Европада тенгсиз клубга айланди. Жуда қизиқ ва аламли тасодиф.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:06, 07.05.2020.
Ўқилди: 9207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.