Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Муҳсин Муҳаммадиев: «Мавсум бошидаги хатоларимизни ювиш учун қаттиқ тер тўкамиз»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев жамоа матбуот хизматига қисқача интервью берди.

— Aссалому алайкум, Муҳсин Муслимович. Aйни дамда бутун дунёда короновирус пандемияси сабаб карантин эълон қилинган, сиз ўз ўзингизни изоляция қилиш даврини қандай ўтказмоқдасиз?
— Aссалому алайкум, азиз футбол ишқибозлари, ҳозирги кунда мен оилам билан бирга ўз уйимда, яъни Москвада карантин даврини ўтказяпман.

— Бутун дунё бу офатдан жабр кўряпти, нормал ҳаёт пандемия туфайли бутунлай ўзгариб кетди.
— Aфсуски, ҳамма ўз уйида изоляция даврини ўтказиши шарт, нафақат спортчилар, балки бошқа касб эгалари ҳам ўз иш фаолиятларини давом эттира олишмаяпти. Нима ҳам қила олардик? Бундан қочиб қутулиб бўлмайди, жуда ҳам оғир давр.

— Жамоамизнинг ҳозирги аҳволи ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Бугунга келиб, жамоамиз футболчилари 40 кундан бери карантин даврини ўз уйларида ўтказишмоқда. Ўзбекистон суперлигаси 3-тур учрашувлари якунлангач, яъни 15-мартдан бери ҳеч бир жамоа бирга шуғулланмаяпти. Биз ҳам барча футболчиларимизга жавоб бердик. Мураббийлар штаби таътилга чиқди. Легионерларни ушлаб туришдан маъно йўқ эди, шу сабабли улар ҳам ўз юртларига учиб кетишди. Чунки чемпионатнинг қайта тикланиши мавҳум эди. Маҳаллий футболчиларга келсак, кўплари Бухоро вилоятида истиқомат қилишади. Тошкент ва бошқа вилоятларда бўлган футболчиларимиз билан ҳар куни алоқадамиз. Футболчилармиз ўз формаларини йўқотмаслик учун ўз уйларида индивидуал машқлар олиб боришяпти ва албатта чемпионат қайта бошланишини интизорлик билан кутишяпти.

— Яқин орада Ўзбекистон суперлигаси давом эттирилади деган умиддамиз, агар бу содир бўлса, жамоамиз чемпионатга тўлиқ тайёр бўла оладими?
— Чемпионатни давом эттириш учун ҳали конкрет кун белгиланмаган, биз ҳозирча кутиш режимидамиз. Ҳукумат рухсат берса, машғулотларга киришамиз, ҳозирча эса фақат биздан кутиш.

— Легионер футболчилармизнинг барчаси чет элда. Милован Капор Канадада, Aртём Барановский ва Жаба Липартия Украинада, Эдин Юнузович эса Хорватияда. Бу легионерларимиз асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Aгар чемпионат давом эттирилиб, халқаро авиарейслар йўлга қўйилмаса бу футболчилар сафимизга келиб қўшила олишмайди. Менимча, бу масалани ҳам қандайдир ечимини топиш керак бўлади.
— Менга келиб етган хабарларга кўра, 12-майдан кейин, Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаларга ўз қароргоҳларида умумий машғулотлар олиб бориш учун рухсат берилиши кутилмоқда, унда барча гигиена қоидаларига амал қилиб ёпиқ ҳолда ўтказилиши режалаштириляпти.

Барча футболчилар дам олишдан чарчашди, бундан кейин енг шимариб меҳнат қилиб, кейинги турларга тайёрланиш керак. Тўғри, икки ҳафтада жамоа ўз формасига қайтиши қийин масала, лекин нафақат биз, балки бутун дунё чемпионатларида жамоалар шу аҳволда. Нолишга ҳожат йўқ! Биз барча ҳаракатларимизни, чемпионат бошидаги хатоларимизни ювиш учун қаттиқ тер тўкамиз. Ишқибозлар олдида айбдормиз, улар жамоадан фақат ғалаба кутишади. Биз ҳали ўз сўзимизни айтишга улгурмадик, омадсиз старт бизни тўхтата олмайди.

Барча "Бухоро" жамоаси мухлисларига омад тилаган ҳолда, оилаларига тинчлик, соғлик ва осойишталик тилайман.


"Бухоро" матбуот хизмати
Ойбек Жуманазаров телефон орқали суҳбатлашди.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 10:50, 08.05.2020.
Ўқилди: 2953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.