Англиянинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа ярим ҳимоячиси Виллиан билан янги шартнома имзолаш учун бор кучини ишга солмоқчи.
Аввалига Виллаин "Челси" клубидан уч йиллик янги шартнома талаб қилганди, лекин "кўклар" унга икки йиллик битим таклиф қилишди, натижада музокара боши берк кўчага кириб қолганди.
Лэмпард тажрибали футболчини йўқотишни истамаяпти ва собиқ дарвозабон, айни пайтда "Челси"нинг трансфер сиёсати бўйича маслаҳатчиси Петр Чехга бразилиялик футболчи билан гаплашишини буюрди. Бироқ, Чехнинг ҳаракатларига қарамай, Виллиан барибир "Челси" унинг талабларини қондиришини талаб қилмоқда, дея хабар тарқатмоқда ESPN.
Виллианга Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳам қизиқиш билдираётганди, бироқ, футболчининг ўзи Лондонда қолишни афзал билди, чунки, бу шаҳар унинг оиласи учун жуда қулай ҳисобланади. Агар "Челси" Виллианнинг талабини қондирмаса, у ҳолда бразилиялик ярим ҳимоячи ё "Арсенал" ёки "Тоттенхэм" клубига ўтади.
Аввалроқ, Виллиан "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньога ваъда бергани ҳақида хабар тарқаганди.