Таниқли футбол ҳаками Марк Клаттенбург "Манчестер Сити" клуби собиқ ҳимоячиси Венсане Компани ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
«Ўйлайманки, АПЛда мен кўрган энг кучли марказий ҳимоячи эди. мен Компанини доим ҳурмат қилганман, у ҳам ўз вақтида ҳакамларга ҳурмат билан мурожаат қилган. Ёдимда, қайсидир бир ўйиннинг биринчи бўлимида қўпол хатога йўл қўйгандим ва бу учун жуда қаттиқ хавотир олганман. Иккинчи бўлимга катта ҳаяжон билан чиққандим, лекин Венсан ёнимга келиб: «Марк, футболчилар ҳам хато қилади, ҳакамларнинг ҳам хато қилишга ҳаққи бор. Бу хато ҳақида унут ва ўйнашда давом этамиз»-деганди. Мана шундай олийжаноб инсон», - деди Марк Клаттенбург.