Нидерландиялик мутахасси Гус Хиддинк 2008/09 йилги ЕЧЛ ярим финал доирасида бўлиб ўтган "Челси" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги жавоб учрашуви (1:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Эвребенинг амалга оширган ишлари мен ҳайрон қолдирганди, чунки у бунгача яхши ишлаган эди. Лекин ўша кунги ҳакамлик мен кўрганларнинг орасидаги энг ёмони эди. Ҳаётимда биринчи маротаба келишилган ўйинлар ҳақида ўйладик. Ўша босқичда «Манчестер Юнайтед» биринчи финалчи бўлганди. Агар бир ўша учрашувда «Барселона»ни мағлуб этганимизда, кетма-кет иккинчи маротаба ЕЧЛ финалига йўл олаётган клуб бўлардик. Ўша ўйиннинг келишилганлиги ҳақида ҳеч қандай асосим йўқ, лекин мен ҳозиргача ўша ўйиндан ғазабланаман, — Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Talksport.
Ўша учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида Андрес Иньестанинг киритган голи эвасига «Барселона» клуби финалга йўл олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хиддинк «Челси» клубида 2009 йил, шунингдек, 2015 йилнинг декабрь ойидан 2016 йилнинг июнь ойигача ишлаган.