"Барселона" "Осасуна" ҳимоячиси Первис Эступиньянга қизиқиб қолди. Бу ҳақда AS нашри ёзмоқда.
Фуболчининг трансфер ҳуқуқи Италиянинг "Удинезе" клубига тегишли. Бироқ Первис 2016 йилдан буён клуб сафида бирорта ўйинда майдонга тушмади. У "Уотфорд", "Гранада", "Альмерия", "Мальорка" клубларига ижарага берилган.
Маълумотларга кўра, футболчининг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.