«Барселона» клуби «Хетафе» ярим ҳимоячиси Марк Кукурельяни ортга қайтармоқчи.
«Хетафе» 2019 йилнинг ёзида 21 ёшли футболчини кейинчалик 6 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан каталонияликлардан ижарага олган эди. Мадридликлар апрель ойида ушбу ҳуқуқдан фойдаланишди ва Кукурельяни тўлиқ сотиб олишди.
Уларнинг "Барса" билан тузилган шартномасида "кўк-анорранглилар" футболчини 15 миллион еврога қайта сотиб олиш банди киритилди. Каталонияликлар ёзги трансфер ойнаси ойилган пайтда ушбу имкониятдан фойдаланишмоқчи.
Марк Кукурелья "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу мавсумда «Хетафе» сафида барча мусобақалар доирасида 34та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 5та голга узатма берди.