Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда "Don Balon" хабар тарқатди.
"Кўк-анорранглилар" президенти Хосеп Мария Бартомеунинг шахсан ўзи ушбу трансферни маъқуллади. Энди каталонияликлар россиялик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Миранчукнинг "Локомотив" билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган. Ушбу мавсумда у "темирйўлчилар" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 5та голга узатма берди.