Sport.es сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, "Барселона"нинг хорватиялик футболчиси Иван Ракитич фаолиятини "Лацио" клубида давом эттириши мумкин.
Футболчининг ўйинлари римликларга маъқул келмоқда ва шу сабабли 32 ёшли ярим ҳимоячига 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Ўз навбатида, каталонияликлар ўз футболчисини 20 миллион евродан кам бўлмаган нархга сотишга тайёр.
Лекин муаммо шундаки, Ракитич Испанияни тарк этишни режалаштирмаяпти ва "Севилья" клубига ўтишни ёки "Барселона" клубида қолишни хоҳламоқда.