Франциянинг «Марсель» ва Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жибриль Сиссе катта футболга қайтиш ниятида эканлигини тасдиқлади. Футболчи Лига 1даги голлари сонини 100 тага етказмоқчи.
— Агар аввал ҳамма нарса ҳазилдан бошқа нарса эмас бўлган бўлса, ҳозир ҳамма нарса менинг хоҳишимга айланди. Мен ҳам дорим Франция чемпионатида 100 ва ундан ортиқ гол уришни хоҳлашимни айтиб келганман, бу менинг учун муҳим ютуқ бўлади. Агар мен бу ишни қила олмасам, ҳеч бўлмага амалга ошириш учун ҳаракат қиламан. Менга 90 дақиқа ўйнай оладиган футболчи сифатида эмас, балки қўшимча ёрдам сифатида қараш керак. Аминманки, фойда келтира оламан, — деди Сиссе.
39 ёшли ҳужумчининг ҳисобида 96 та гол бор. Сиссе фаолиятини 2018 йили якунланаганини эълон қилганди.