Римнинг "Рома" клуби дарвозабони Пау Лопес машғулотлар вақтида жароҳат олди.
Италиянинг журнатист Джанлуки Ди Марционинг тарқатган маълумотига қараганда, 25 ёшли испаниялик дарвозабон чап қўлининг билагидан жароҳат олди. Дарвозабон индивидуал машғулот пайтида шикастланган.
Лопеснинг тикланиши учун 3 ҳафтадан 4 ҳафтагача вақт талаб қилишини айтилмоқда.
Лопес жорий мавсум «Рома» таркибида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборган.