Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бундеслига қайтмоқда! Қандай интригалар бизни кутиб турибди?!

Баҳо:
+3 | -

Германия Бундеслигаси яқиндагина чемпионат ўйинлари 16 майдан давом эттирилиши, ва сўнгги тур 27 июнда бўлиб ўтиши борасида расмий маълумот билан чиқди. Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг 25 та тури ортда қолган бўлиб, жамоалар яна 9 тадан ўйин ўтказишлари талаб этилади. Қолган 9 та тур давомида Будеслигадаги интригалар билан Stadion.uz қисқача таништириб ўтади.

Соврин ва еврокубоклар

 

Айни дамда Бундеслига ғолиблиги учун “Бавария” (54 очко) фаворит бўлиб турибди. Улардан кейинги ўринларни “Боруссия Дортмунд” (51 очко) ва “РБ Лейпциг” клублари эгаллаган. ЕЧЛ учун йўлланма беришга қодир тўртинчи ўрин учун чинакам кураш кетмоқда. “Боруссия М” ва “Байер” клублари ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил этмоқда. Боз устига, олдинда улар ўртасидаги тўқнашув ҳам мавжуд. Катта эҳтимол билан келаси мавсумда ЕЧЛда тўп суриши мумкин бўлган 4-жамоа номини ўша учрашув аниқлаб берса керак.

 

Европа Лигаси учун йўлланмалар ҳам клублар ўртасида талаш. 6-ўринда бораётган “Шальке” ва 9-ўриндаги "Хоффенхайм"ни 2 очко ажратиб турибди. Улар ўртасидан “Фрайбург”ва “Вольфсбург” клублари жой эгаллаган. Шуниндек, ЕЛ йўлланмаси эгаларидан 5 очко ортда қолаётган “Кёльн”ни ҳам унутмаслик лозим. Умуман олганда, ЕЛ йўлланмаси сўнгги турлардагина ўз эгасини топади. Бундай зич жойлашув билан олдинда бирор нарсани аниқ айтиш мушкул.

Ким Будеслигани тарк этади?

 

Асосий даъвогар “Падерборн” бўлиб турибди. Жамоа хавфли зонага энг яқин клубдандан 10 очко ортда қолмоқда. Шунингдек, “Вердер”нинг ҳам бу мавсум сира омади келмаяпти. Шунга қарамай, уларда 16-ўрин учун имконият мавжуд. Бу ўринни эгаллаган клуб Бундеслигада қолиш учун ўтиш учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, “Фортуна”, “Майнц” “Аугсбург” клублари ҳам Бундеслигада жон сақлаш учун кураш олиб боришларига тўғри келади.

Олтин бутса” кимга насиб этади?

 

Катта эҳтимол билан Бундеслиганинг энг яхши тўпурари икки футболчидан бири бўлиши кутилмоқда. Улардан бири Роберт Левандовски бўлса, иккинчиси Тимо Вернер. Учинчи ўринда бораётган Жейдон Санчо улардан катта фарқ билан ортда қолмоқда. Польшалик футболчи 25 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, “буқалар” форварди 21 бор гол киритишга муваффақ бўлган. Санчо ўзининг 9 та голи билан уларга яқин ҳам кела олмаслиги турган гап.

Энг яхши ассистент?!

 

Бу борада кураш авжида. “Бавария”нинг универсал аскари Томас Мюллер (16 та узатма) ва “Боруссия Дортмунд” тинейжери Жейдон Санчо (15 та пас) Бундеслиганинг энг яхшиларидан бири бўлиш учун аёвсиз кураш олиб боришади. Катта эҳтимол билан ғолиблик ушбу жуфтликдаги йигитлардан бирига насиб этади.

Улардан кейинги ўринда Ашраф Ҳакимий ва Торган Азар боришмоқда. Уларда 10 тадан ассист мавжуд.

26-турнинг маркази учрашувлари

Яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бундеслига 16 майдан старт олади. Илк учрашувлари бизнинг вақт билан 18:30да бошланади. 26-турнинг марказий учрашуви “Шальке” ва “Боруссия Дортмунд” клублари ўртасида “Сигнал Идуна Парк”да бўлиб ўтади. Мухлисларсиз ҳам бу учрашув футболни соғинганлар учун бир олам завқ улашиши турган гап. Кейин бизни “Айнтрахт Франкфурт” ва “Боруссия М” жамоалари тўқнашуви кутиб турибди. Якшанба куни “Бавария” аутсайдер “Унион Берлин”ни синовдан ўтказади. Тур душанба куни “Вердер” ва “Байер” ўртасидаги ўйиндан сўнг тўлиқ якун топади.

Қолган турлардаги энг марказий учрашувлар

27-тур

“Боруссия М” – “Байер”

Юқорида айтилганидек, жамоаларни ЕЧЛнинг 4-йўлланмаси учун қақшатқич жанг кутиб турибди. Ўртадаги 2 очко фарқни йўқ қилиш ёки уни катталаштириш имконини томонлар қўлдан бой бермаслик учун ҳаракат қилишади.

28-тур

“Боруссия Дортмунд” – “Бавария”

Агар бу учрашувда “Бавария” ғалаба қозонса, деярли чемпионликни қўлга киритди деб ҳисобласак бўлади. Сабаби оддий. Ўртадаги 7 очко фарқни йўқ қилиш мушкуллашиб кетади. Агар Дортмундликлар ғолиб чиқишса, ўртадаги фарқ биттага етади ва мусобақа якунига қадар чемпионлик учун кураш олиб бориш имконияти пайдо бўлади.

33-тур

“РБ Лейпциг” – “Боруссия Дортмунд”

Бу учрашув томошабоплик борасида барча чемпионатларга ўрнак бўлиши мумкин. Икки кучга тўлган ва ҳужумкор жамоалар ўртасидаги кураш. Мусобақадаги иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турган клублар 33-турда жуда кўп нарсани ҳал этиб олишлари мумкин. Агар 33-турга қадар “Бавария” икки бор қоқилса, бу ўйин якунда чемпион номини аниқлаб бериши ҳам ҳеч гап эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:19, 15.05.2020.
Ўқилди: 4596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.