Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Алекс Фергюсон сабаб "қизил иблислар" таркибига кўчиб ўтганини тан олди. Шунингдек, ҳужумчи Фергюсон жамоа билан қай тарзда хайрлашганини эслади.
«Фергюсоннинг қароридан хабар топганидан кейин шок ҳолатига тушиб қолгандим. Чунки, мен 2012 йили "МЮ" билан шартнома имзолаётганимда у жамоа билан яна уч йил бирга ишлашини айтиб ўтганди. Шу сабабли, менда аниқ тахминлар бор эди.
Ўйлайманки, мураббий оиласининг манфаатларини биринчи ўринга қўйганини тўғри қабул қилишимиз керак. «Олд Траффорд»га ўтишга қарор қилган пайт мураббийнинг шахсияти айнан мен учун ҳал қилувчи омил эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Фергюсон билан ажралиш ҳақида билиш мен учун жуда оғир бўлганди», — деди Робин ван Перси.