Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби собиқ бош мураббийи Ральф Рангник Италиянинг "Милан" клуби билан музокара олиб боришни давом эттирмоқда ва "россонерлар"нинг техник директори бўлиши кутилмоқда.
Айни пайтда у жамоага бош мураббий этиб Юлиан Нагельсманни олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри жума кунги сонида хабар тарқатди.
"Милан" клубида кадрлар алмашинуви кутилмоқда ва бу катта муаммо бўлиши мумкин, дейилади нашр тарқатган маълумотда.
61 ёшли Рангник айни пайтда "Red Bull" компаниясининг спорт бўлими ва футболни ривожлантириш бўлимини бошқармоқда. Яқинда у "Милан"да тўлиқ кучга бўлишни хоҳлаётганини айтган бўлсада, жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.