Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таниширишда давом этамиз.

Милик қоладими?

Неапольнинг “Наполи” жамоаси ҳужумчиси – Аркадиуш Милик ёзда жамоасини алмаштиришга жуда яқин турибди.

Италия нашрлари берган хабаралрга қараганда, полшалик футболчи клубдан кетиши 90 фоиз ҳал этилган. Унинг кейинги клуби “Ювентус” ёки “Атлетико Мадрид” бўлиши эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Наполи” жамоаси ўз форвордини 50 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини расман эълон қилган эди.

Вертонген учун кураш авжида

 

Англиянинг “Тоттенҳам” жамоаси ҳимоячиси Ян Вертонген тез орада Италия клубларидан бирида кўриниш бериши мумкин.

Бу ҳақида “TheSun” нашри маълум қилмоқда. Манбада маълум қилишича, ҳимоячининг агенти билан Италиянинг “Рома” ва “Наполи” клублари алоқага чиқишган. Ҳозирча, белгиялик футболчининг ўзи “шпорлар” билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда. Шу сабабли, уни Италия клублари ёзда эркин агент сифатида қўлга киртиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вертонген билан Белгия ва Голландия клублари жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Сержиньо учун кураш авжида

 

Голландиянинг “Аякс” жамоаси қанот ҳимоячиси – Сержино Дес учун кураш авжига чиқмоқда. Таниқли “Билд” нашри берган маълумотларга қараганда, ҳимоячи учун асосий даъвогар “Бавария” бўлиб турибди.

19 ёшли футболчи учун шунингдек ПСЖ ва “Барселона” жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Аякс” ўз футболчисини сотишга тайёр. Мюнҳен клуби Дест учун 18 миллион евро таклиф этмоқчи, бироқ голландлари иқтидорли футболчини 25 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Катта эҳтимол билан, Мюнҳен клуби Дестни илиб кетиш учун 25 миллиондан воз кечади. Сабаби, Давид Алаба ёзда клубни тарк этишга тобора яқин келмоқда.

“Ювентус” ҳужумчи изламоқда

 

Турнинг “Ювентус” жамоаси ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Гонсало Игуаиннинг ўрнини эгаллашга қодир ҳужумчи излашни бошлаб юборд.

Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзилишича, “зебралар” ёзда “Вулверҳемптон” ҳужумчиси Раул Ҳименесни ўз сафига қўшиб олиш вариант устида иш олиб бормоқда.

Ҳозирча, “бўрилар” ҳужумчисини сотиш ҳақида маълумот берганича йўқ, бироқ Турин клуби мексикалик форворд учун катта сумма таклиф этса, вазият ўзгариши мумкин.

Трансфермаркет портали 29 ёшли ҳужумчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Челси” Жоржиньонинг нархини маълум қилди

 

Лондоннинг “Челси” клуби марказий ярим ҳимоячи Жоржиньони ёзда сотиб юборишга қарор қилганидан хабарингиз бор.

“The Times” нашри берган маълумотларга қараганда, “аристократлар” италиялик футболчи учун 70 миллион евро талаб қилади.

Манбанинг маълум қилишича, футболчининг клуб тузган шартномаси 3 йилдан сўнг ўз якунига етгани боис, уни қўлга киритишни истаган жамоалар 70 миллиондан кам тўламасликлари керак деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи билан Туриннинг “Ювентус”, “Интер” ва “Рома” клублари қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам агар “Челси”дан кетса, фақат Италия клубларидан бирга ўтиши мумкинлиги ҳақида расман маълумот бериб ўтди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:51, 17.05.2020.
Ўқилди: 9281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.