Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Эктор Купер Нигерия терма жамоасига бошқаришга яқин турганди, аммо...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купер Нигерия терма жамоасини бошқаришга яқин турган эди. У мазкур мамлакат футбол федерацияси билан бир неча ҳафтадан бери музокара олиб бораётган эди. Аммо Нигерия футбол федерацияси терманинг амалдаги мураббийи Гернат Рор билан шартномани узайтирди. Бу эса Купернинг ҳафсаласини пир қилди. Бу ҳақда аргентиналик мутахассиснинг ёрдамчиси Маҳмуд Аҳмад хабар берди.

"Жаноб Купер Африкада Нигерия ёки Гана термасини бошқаришга тайёр эди. Биз Ганада ишлашни истаган эдик, аммо мамлакат футбол федерацияси хорижлик мураббийларга эшикларни ёпиб қўйди.

Шундан сўнг эътиборни Нигерияга қаратган эдик. Ушбу терма жамоанинг амалдаги мураббийи Рор билан маош борасида муаммога дуч келган эди. Биз камроқ маошга ҳам ишлашга тайёр эдик. Аммо Нигерия бу мутахассис билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Шу боис, ушбу режамиз ҳам амалга ошмади", — деди Маҳмуд Аҳмад.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

Киритилди: 04:07, 21.05.2020.
Ўқилди: 5725 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик