Кириш Регистрация

Моуриньо 2010 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида Гвардиолага нималар дегани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси 2009/10 йилги мавсум ярим финал жавоб баҳси доирасидаги ўйинда «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага нималар деганини айтди.

Дастлабки баҳсда Моуриньо қўл остидаги «Интер» Гвардиоланинг «Барселона»сини 3:1 ҳисобида мағлуб этади. Иккинчи ўйин эса «кўк-анорранглилар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топади.

Иккинчи бўлим ўрталаридаги баҳсли вазиятда миланликлар ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта каталонлар етакчиси Серхио Бускетсга нисбатан ишлатган қўполлиги сабаб майдондан четлатилади.

«Бускетс ҳушидан кетаёзган вақтда мен Мотта четалатилган жой ва захира ўриндиқлари ўртасида тургандим. Четлатишдан сўнг «Барселона» захира ўриндиғидагилар ғалаба қозонгандек хурсанд бўлаётганига кўзим тушди.

Шу вақтда Гвардиола 11 га 10 тактикаси ҳақида гаплашиш учун Златан Ибрагимовични чақирди. Мен унга қарата шундай дедим: «Базмни бошлаб юборма, ўйин ҳали тугамади».

Ўз вақтида қарор чиқаришни билиш керак. Бу ҳаётимдаги энг ажойиб ғалабалардан бири бўлган. Биз 0:1 ҳисобида ютқазмагандик, биз жуда қалтис вазиятда 3:2 га ютганмиз», — дейди Моуриньо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:12, 23.05.2020.
Ўқилди: 6137 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик