Германия чемпионати 27-туридан ўрин олган бугунги илк баҳс кутилмаган натижа билан якунланди. Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган, жадвалда 8-ўринни эгаллаб турган «Шальке» клуби 14-ўринда бораётган «Аугсбург»ни ўз уйида қабул қилиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Майдон эгалари аугсбургликларнинг 3та тўпига бирор марта ҳам жавоб қайтара олишмади.
Натижада, «Шальке» ўзидан олдинда бораётган клубларнинг очко йўқотишидан фойдалана олмади.
Германия чемпионати, 27-тур
Шальке – Аугсбург 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 6 Левен, 0:2 – 76 Саренрен-Базее, 0:3 – 90 Кордова.
Шальке – Шуберт, Сане, Очипка, Настасич, Кенни, Калиджури (Бужеляб, 77), Шопф, Грегорич, Маккенни (Мерджан, 74), Матондо (Раман, 77), Сердар (Кутуджу, 56).
Аугсбург – Люте, Макс, Фрамбергер, Удуохай, Едвай, Левен (Моравек, 70), Хедира, Рихтер, Груэсо (Оксфорд, 83), Варгас (Саренрен-Базее, 59), Нидерлехнер (Кордова, 83).
Огоҳлантиришлар: Варгас (8), Груэсо (60).