Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Германияда чемпионлик масаласи ҳал бўлдими?

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "дер классикер" якунига етди. "Боруссия" Дортмундда "Бавария"ни қабул қилиб, нафақат 3 очкони бой берди, балки амалда чемпионликни ҳам қўлдан чиқарди.

Бутун ўйин давомида мюнхенликлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Аммо дортмундикларда ҳам гол уриш имкониятлар юзага келди. Жумладан 1-дақиқадаёқ Нойернинг хатосидан кейин Холанд дарвозабони ишғол қила олмади: чизиқ устида турган ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Эрлинг иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятга эга бўлди. Аммо бу сафар унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида Йосуа Киммих жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилди ва парашют зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтиб, Бюркининг қўлларига тегиб, тўрга бориб тушди.

Дортмундликлар тўп ўтказиб юборишганидан кейин иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Аммо олис масофадан йўлланган зарбаларни Нойер қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа,  "Бавария" муҳим ўйинда ғалаба қозониб, 2-ўриндаги "Боруссия"дан 7 очко олдинга ўтиб кетди.

Германия чемпионати, 28-тур
Боруссия Д – Бавария 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 43 Киммих.
Боруссия Д – Бюрки, Аканджи, Пишчек (Гетце, 80), Хуммельс, Ҳакимий, Дауд (Витцель, 85), Геррейру, Азар, Дилэйни (Эмре Жан, 46), Брандт (Санчо, 46), Холанд (Рейна, 72).
Бавария – Нойер, Павар, Боатенг (Люка Эрнандес, 85), Алаба, Киммих, Горетцка, Дэвис, Коман (Перишич, 73), Гнабри (Мартинес, 87), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (13), Мюллер (66), Дауд (67), Дэвис (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:26, 26.05.2020.
Ўқилди: 4143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.