Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан Бундеслиганинг 28-тури доирасида бўлиб ўтган «Бавария»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Реалист бўлишимиз керак. «Бавария» биздан 7 очкога ўтиб кетди. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратган ҳолда қолган ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Қандайдир воқеа юз бермаса, «Бавария» чемпионликни қўлга киритади», – деди Жан.