Кириш Регистрация
06/07 00:45 Наполи 2-1 Рома
06/07 01:00 Вильярреал 1-4 Барселона
06/07 19:00 Локомотив 2-1 Сурхон
06/07 20:00 Қизилқум 1-1 Андижон
06/07 20:00 Насаф 1-0 Металлург
06/07 22:30 Леванте 1-1 Реал Сосьедад
06/07 23:59 Тоттенҳэм 1-0 Эвертон
07/07 01:00 Севилья 1-0 Эйбар
07/07 19:00 Пахтакор 3-0 Машъал
07/07 20:00 АГМК 0-0 Қўқон-1912
07/07 20:00 Сўғдиёна 1-0 Бухоро
07/07 20:00 Бунёдкор 2-0 Навбаҳор
07/07 20:30 Тамбов 0-1 Ахмат
07/07 22:00 Кристал Пэлас - Челси
07/07 22:00 Уотфорд - Норвич Сити
07/07 22:30 Лечче - Лацио
07/07 22:30 Валенсия - Вальядолид
07/07 22:30 Арсенал Тула - Крилья Советов
08/07 00:15 Арсенал - Лестер
08/07 00:45 Милан - Ювентус
08/07 01:00 Сельта - Атлетико
08/07 20:00 Оренбург - ЦСКА
08/07 20:00 Зенит - Сочи
08/07 22:00 Вест Хэм - Бёрнли
08/07 22:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
08/07 22:00 Шеффилд Юнайтед - Вулверҳэмптон
08/07 22:30 Женоа - Наполи
08/07 22:30 Фиорентина - Кальяри
08/07 22:30 Бетис - Осасуна
08/07 22:30 Хетафе - Вильярреал
08/07 22:30 Ростов - Уфа
08/07 22:30 Спартак - Локомотив

Хабарлар

ЕЧЛдаги энг яхши тўпурар ким? (Топ 10)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада барчадан кўпроқ гол киритган футболчилар ўнлиги билан қисқача таништириб ўтади.

10-ўрин. Златан Ибраҳимович 48 та гол

Ушбу мусобақада зафар қучмаган энг машхур футболчи кучли ўнликни очиб беради. Ўз фаолияти давомида “Интер”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Барселона”, ПСЖ ва “Аякс” сингари грандлар шарафини ҳимоя қилганига қарамай, Ибра бу совринни қўлга киритмади. Шундай бўлсада, швед 48 та гол киритиб ўзининг нималарга қодир эканлигини яна бир бор барчага намойиш этиб қўйди.

9-ўрин. Андрей Шевченко 48 та гол

 

Украиналик футболчи ўзининг ЕЧЛдаги илк голини 17 ёшида киритганидан хабарингиз борми? Шева орадан икки йил ўтиб “Барселона” дарвозасини уч бор ишғол қилади ва мавсум сўнггида Европа Чемпионлар Лигасинингтўпурарига айланади. Умуий ҳисобда Андрей 48 бор клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада гол киритган бўлиб, у ассистлар сони бўйича Златанни ортда қолдирмоқда.

8-ўрин. Алфредо Ди Стефано 49 та гол

 

Роналдуга қадар “Реал”нинг барча рекордларини ўзиники қилиб турган афсонавий ҳужумчини барча яхши танийди.

Қаҳрамонимиз 20 асрдаёқ бу мусобақада ғалаба қозонганлардан. Бундан ташқари, Ди Стефано Европа Чемпионлар кубогини (Ўша даврдаги ЕЧЛ) нақд беш бор боши узра кўтарган илк футболчи саналади. Совринлар сони кўп бўлишига қарамай, Алфредо мусобақа 49 та гол киритган холос. Шунга қарамай, бу натижа унинг буюклигига сира соя солмади.

7-ўрин. Тиери Анри 50 та гол

 

Анри ўзининг илк катта турниридаёқбарчанинг эътиборини қозонган десак, адашмаган бўламиз. “Монако” сафида 9 та ўйинда майдонга тушган француз 7 бор жамоаси мухлисларини хурсанд қилишни уддлаган. Анри фаолияти давомида яна икки бор ЕЧЛда 7 тадан гол киритганига қарамай, ҳеч қачон турнирнингтўпурари бўлмаган.

6-ўрин. Руд Ван Нистелрой 56 та гол

Eътиборлиси шундаки, голландиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигасиданинг9 та мавсумида иштирок этган бўлсада, 56 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлган. Чинакам гол машинаси!“Манчестер Юнайтед”, “Реал” сингари топ жамоаларда ҳаракат қилган бўлсада, у барча кутганидек футбол оламининг қироли бўла олмади. Айни дамда барча мухлислар уни тўпурар ҳужумчи сифатида эслашади холос. Аслида, унинг фаолияти бошида мутахассислар Руддан кўпроғини кутишган эди…

5-ўрин. Карим Бензема 64 та гол

 

Карим ҳам Европа Чемпионлар Лигасида эрта дебют голини киритганлардан бири саналади. 18 ёшидаёқ “Лион” таркибида барчанинг эътиборига тушган ҳужумчи ўзи учун жамоа танлашда адашмади. У замонавий футболдаги энг номдор ва стабил форвордлар қаторида тилга олинади.

4-ўрин. Роберт Левандоски

 

Полшалик ҳужумчининг ҳисобида ҳам 64 та гол мавжуд. Шунга қарамай, у Каримга нисбатан 34 та кам (мусобақада) ўйин ўтказган.

Ҳозирча тўхтатилган ЕЧЛ мусобақасида Роберт 11 бор рақиб дарвозабонларини “хафа” қилганча тўпурарлик қилмоқда. Агар УEФА мусобақани якунлаб қўйса, Роберт камида Европа Чемпионлар Лигасинингэнг яхши тўпурар бўлиши мумкин.

3-ўрин. Раул 71 та гол

 

Испаниялик афсона 23 ёшга қадам қўйганида, унинг шахсий музейида иккита “шалпагқулоқ” мавжуд эди. Орадан икки йил ўтиб, Раул ЕЧЛда киритилган голлар сони бўйича Алфередо Ди Стефанони қувиб ўтди ва клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчига айланиб олди. Бу кўрсатгич узоқ вақт давомида Раулни Европадаги тенгсиз футболчи эканлигини исботлаб турди, бироқ янги (“MessivsRonaldu”)давр(и)бошланиши билан Раулни кўпчилик унутиб ҳам юборди.

2-ўрин. Месси 114 та гол

 

Аргентиналик футболчи 2008-2012-йиллар оралиғида мусобақанинг энг яхши тўпурари учун бериладиган совринни ҳеч кимга бермади. Шу йиллар ичида киритилган 43 та гол унга 4 та “олтин тўп”ни қўлга киритишида кўмак берди десак, адашмаган бўламиз.

ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ҳам Месси 12 та гол билан тўпурарлик намойиш этди. Ваҳоланки, “Барселона” мусобақа финалигаҳаметиб боргани йўқ.

1-ўрин. Криштияу Роналду 128 та гол

 

Роналду Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши футболчи саналади.Португалияликка бир йўла бир нечта рекордлар тегишли бўлиб, яқин 10 йил ичида уни ҳеч ким қайта ўрната олмаса керак.

Криш 2012/13-йилги ЕЧЛ мавсумида умумий ҳисобда нақд 17 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлиб, бу турнир тарихидаги мутлоқ рекорд саналади. Бундан ташқари, Роналду 7 бор мусобақа тўпурари учун берилган совринларга эга чиққан. Умуман олганда, Роналду ЕЧЛ тарихидаги энг яхши футболчи ва бу натижани ундан тортиб олиш тобора мушкуллашиб бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:07, 28.05.2020.
Ўқилди: 9406 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.