Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЎзПФЛга мурожаат: Ёзги трансфер ойнасини ҳозир очиш керак

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, коронавирус тарқалиши оқибатида жорий йилнинг 15 март куни ПФЛ расман ўз тасарруфида ўтказиладиган футбол мусобақаларини номаълум муддатга қолдирганди.

Суперлига, Про-лига ва бошқа мусобақалар қачон қайтиши ҳозирча аниқ эмас. ЎзПФЛ ҳам чемпионатни бошлаш тарафдори, аммо раҳбарият Коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг рухсатини кутишга мажбур. Маълумотларга қараганда, 1 июнгача узайтирилган карантин мамлакатимизда яна давом этади. Натижада, жорий мавсумда 3 та тур ўйналган Суперлига ва ҳали бошланмаган Про лига ўйинларининг ўтказилиши мавҳумлигича қолиши мумкин.

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори этиб тайинланган Диёр Имомхўжаев ўзининг Футбол ТВ студиясида айтган гапларига асосланиб, ПФЛ ҳам Жанубий Корея ва Бундеслигадан ўрнак олган ҳолда маҳаллий чемпионат учрашувларини йўлга қўйиш учун ҳозирланаётганини пайқаш қийин эмас.

Эътиборимизни бир жиҳатга қаратсак. Йил бошида тузилган режага кўра, Суперлига ва Про-лига баҳслари март ойида бошланиб, ноябрга қадар давом этиши керак эди. Давралар орасидаги трансфер ойнаси эса 9 июлдан 5 августгача бўлганди. Аммо барчаси ўзгариб кетди.

Таклиф
Жорий мавсумдаги ёзги трансфер ойнасини мавсум қайта бошлангунига қадар ташкил этишни таклиф қиламиз. Яъни, масалан Ўзбекистон чемпионат ўйинлари июнь ойининг ўртаси — июль ойи бошида бошланишига умид қилган ҳолда, ёзги трансфер муддатини 1 июндан – 1 июлгача очиқ деб эълон қилиш керак.

Бунинг бир нечта фойдали жиҳатлари бор.

Биринчидан, мазкур мавсум бошлангунига қадар турли сабабларга қайдномага киришга улгурмаган ёхуд қишки мавсум пайтида хориж клубларида йиғинда бўлиб, якунда клуб билан шартнома имзолашга муваффақ бўлмасдан ортга қайтишга мажбур бўлган ўйинчилар бўлса, уларга Ўзбекистон чемпионатида эртароқ иштирок этиш учун имконият юзага келади.

Иккинчидан, мавсум қайта бошланганидан кейин декабрь ойигача чемпионатда танаффус юзага келмайди. Ёзги трансфер одатдагидек июль ойида уюштирилса, бу муддат чемпионат учрашувлари билан “аралашиб” кетади. Ўйин давом этаётган пайтда клублар янги футболчилар билан шартнома имзолаб, уларни жамоа ўйинига мослаштириш учун имконият кам бўлади. Демак, трансфер “ойна”сини июнь ойида очиш орқали уни ортиқча талафотсиз ташкил этиш мумкин.

Учинчидан, энди мавсум бошланса, ҳар 3-4 кунда битта тур ўтказилиши катта эҳтимол. Бундай тиғиз тақвимда 5 тагача ўзгаришга рухсат берилса ҳам, барибир жароҳатлар аввалгидан кўпроқ кузатилишини Бундеслиганинг карантиндан кейинги ўйинларида кўряпмиз. Қайдномадан янги ўтказиладиган футболчилар максимал спорт формасига кириб олиш учун ҳам етарлича вақт керак бўлади. Транфер ойнаси ҳозирги қийин шароитда клубларга ротация қилиш учун керак бўладиган яна бир нечта ўйинчиларни сотиб олишга имконият эшикларини очади.

Хулоса.
Ўзбекистон профессионал лигаси ФИФА қонун-қоидаларидан келиб чиқиб, шунингдек, клублар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу ғояни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 28.05.2020.
Ўқилди: 3548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик