Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Моуриньо карантиндан кейин қандай ўйнайди?

Баҳо:
+ | -

Англияга футбол қайтишига ҳам оз қолди. "Ливерпуль"нинг чемпионлиги, ЕЧЛ ўринлари учун кураш, "Лидс"нинг қайтиши, кубок ўйинлари - бизни кўп нарса кутиб турибди, лекин ҳаммасидан ҳам қизиғи Жозе Моуриньонинг қайтиши бўлса керак. Танаффус айнан "Тоттенҳэм"га қўл келса ажаб эмас.

Гап фақат узоқ муддатга сафдан чиққан Ҳарри Кейн ва Сон Хон Миннинг қайтишида ҳам эмас. Бу ҳам яхши, аммо бугунги шароитда Жозе ўзини балиқдек ҳис қилади.

У ҳеч қачон динамикаси юқори бўлган футбол намойиш қилишда уста бўлмаган - камида охирги йилларда. Эсингизда бўлса, "Манчестер Юнайтед" АПЛ да ўртача энг кам югурадиган кўрсаткични қайд этганди. "Тоттенҳэм" ҳам унинг қўлига тушиб, прессинг қилишни унутиб юборгани ҳам маълум.

Сўнгги йилларда Моуриньо рақибнинг устунликларини йўққа чиқариш эмас, аксинча, рақибнинг камчиликларидан фойдаланиб қолишда муваффақият қозона бошлади. "МЮ" билан бир қатор топ ўйинлар, "Тоттенҳэм" билан "Ливерпуль" ва "Сити" устидан қозонилган ғалабаларни эсланг...

Коронавирусдан кейин эса, дарҳол интенсив футбол бошланиб кетмайди. Жамоалар спорт формада эмас, бунинг устига бугунги йиғинлар ҳам биз ўрганиб қолган ёзги мавсумолди машғулотлардан фарқ қилади. Яъни, жамоаларни жисмонан кучли, тезкор, юқори спорт формада кўрмаймиз бошида. Бу пайтда жамоалар таркибидаги савияли футболчилар кўп нарсани ҳал қиладилар. Класс ўз сўзини айтади ва ...

Ва Моуриньонинг устунлиги - рақибнинг камчиликларини баҳолаб, улардан фойдаланган ҳолда натижага эришиш асосий қуролга айланади. Камчилик эса, ҳаммада бўлади, айниқса, бу шароитда...

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 20:32, 30.05.2020.
Ўқилди: 3820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.