Кўпинча машхур футболчиларнинг фарзанлари отаси сингари футболчи бўлишга интилади. Бу анъана тусига кириб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Хўш, айни дамда футбол оламида қайси машхур футболчиларнинг фарзандлари тўп тепмқода? Stadion.uz шу ҳақида қисқача маълумот бериб ўтади.
Тимоти Веа
“Милан” сафидаги ўйинлари эвазига 1995-йилда “олтин тўп”га лойиқ кўрилган Жорж Веа бугунги кунда Либерия мамлакати президенти эканлигидан хабарингиз бор. Ўз вақтида катта ареналардаги ўйинлари билан барчани ҳайратда қолдирган футболчининг катта ўғли Тимоти Веа ҳам отаси сингари футболчи бўлишга қарор қилган. Эътиборлиси шундаки, у Жорждан фарқли ўлароқ, АҚШ терма жамоасида шарафини ҳимоя қилади. 18 ёшли Веаларнинг кичиги АҚШ таркибида аллақачон 8 та ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурди. Унинг клуб борасидаги ишлари ҳам чакки эмас. ПСЖ жамоаси билан шартнома имзолаганига қарамай, Тимоти Париж клуби сафида ўз ўрнини топа олмади. Айни дамда “Лилль” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.
Лука ва Энцо Зиданлар
Афсонавий Зайниддин Зиданнинг ўғиллари футбол оламида отасининг ўрнини босиши тахмин қилинган эди, бироқ уларнинг бирортаси ҳеч бўлмаса ўртамиёна даражага ҳам кўтарила олмади. Шунга қарамай, Зиданнинг яна иккита ўгли бор ва улар ҳам отасининг изидан кетган. Зиданларнинг каттаси бугунги кунда Сегундада тўп сурмоқда. 20 ёшли Лука Зидан эса ҳали-ҳамон “Реал”га тегишли бўлиб, жамоанинг Сегундадаги ёшлар клубида дарвозасини қўриқламоқда. 16 Тео ва 13 ёшли Элиаслар “Реал” академиясида таҳсил олмоқда. Зайниддиннинг улардан умиди жуда катта.
Жастин Клюверт
Патрик Клюверт ўзининг 18 ёшида “Аякс” учун Европа чемпионлар кубоги финалидаги ягона голни киритган эди. Бугун унинг 20 ёшли ўғли Жастин ҳам катта футболда шов-шув кўтаришга муваффақ бўлмоқда. Тўғри, у отаси сингари ўзининг илк финалида гол киритгани йўқ(“Аякс” сафида Европа Лигаси финал учрашувида “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлган), бироқ ўз техникаси билан кўплаб гранд жамоалар назарига тушди. 2018-йилда “Аякс”ни “Рома”га алмаштирган ҳужумчи аллақачон Голландия терма жамоасининг асосий футболчиси саналади.
Федерико Кьеза
“Фиорентин” ва Италия терма жамоасидаги ўйинлари билан “Ювентус”нинг оромини ўғирлаган Ферико Кьеза аслида Энрико Кьезанинг ўғли эканлигидан хабарингиз борми?
21 ёшли футболчининг бугунги кундаги трансфер нархи 50 миллион еврога қадар кўтарилди. Тўғри, Федерико Энрико даражасига чиқа олмади, бироқ унинг фаолияти ажой старт олди. Агар ҳужумчи ўз устида ишлашда давом этса, отасидан ҳам ўзиб кетиши ҳеч гап эмас.
Жордан Ларссон
“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” сингари супер грандлар шарафини ҳимоя қилган Шветция футболи афсонасининг ўғли ҳам катта футболда ўз ўрнини топишга интилмоқда.
Отаси сингари ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчи терма жамоа шарафини бир нечта ўйинда ҳимоя қилган бўлсада, ҳали клуб миқёсида топ даражага чиқа олмади.
Кристиан ва Даниел Малдини
“Милан” жамоасининг тирик афсонаси Паоло Малдининг бир эмас икки ўғли футболчи бўлишга қарор қилган, бироқ уларнинг иккиси ҳам Малдини даражасида ҳали анча йироқда. Отаси сингари ҳимоячиликни танлаган Кристиан Италиянинг “Б серия”сида ҳаракат қилаётган бўлса, унинг 17 ёшли укаси Даниеленинг трансфер ҳуқуқи “Милан”га тегишли. У ҳужум чизиғида тўп суришга қарор қилган. Ҳозирча ишлар ҳавас қилса арзигулик кўринишда эмас, лекин умид бор. “Милан” музлатиб қўйилган Паолонинг рақамини унинг фарзандларидан бирига бўшатиб беришга ваъда қилган. Афсуски, бу рақам яқин 25 йил ичида “Милан”да қолади шекилли.