Германиянинг Transfermarkt портали 2021 йилда шартномаси тугаб, эркин агент мақомини оладиган Ла Лига футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Ундан бир қатор юлдуз футболчилар ўрин олди. Улар қаторида «Барселона» етакчилари Лионель Месси, Луис Суарес ва Иван Ракитич бор. «Реал»нинг тажрибали футболчилари Серхио Рамос, Лука Модрич ва Хамес Родригеснинг шартномаси ҳам 2021 йилда ўз якунига етади.
2021 йилда шартномаси якунланадиган футболчилардан иборат Ла Лига рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Томаш Вацлик («Севилья»);
Ҳимоячилар: Серхио Эскудеро («Севилья»), Эляким Мангаля («Валенсия»), Серхио Рамос («Реал»), Аисса Манди («Бетис»);
Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич («Реал»), Хамес Родригес («Реал»), Иван Ракитич («Барселона»);
Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона»), Ферран Торрес («Валенсия»), Луис Суарес («Барселона»).