Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Мариано Диас клубни тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Ok Diario нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи мадридликлар сафида қолиб асосий таркиб учун курашмоқчи. Ҳужумчи клуб билан муваффақиятга эришишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан Марианога ишонмаяпти. Бу мавсум Диас бор йўғи 4та ўйинда майдонга тушган ва ўз номига 2та гол ёздириб қўйган.