Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Вилли Саньол: Лерой Сане «Бавария»га мутлақо тўғри келмайди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Вилли Саньол «Манчестер Сити» ҳужумчиси Лерой Саненинг мюнхенликлар сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Сане характер жиҳатидан мюнхенликларга мос келмайди. У беқарор ўйинчи, бундан ташқари, жуда одамови. Менимча, у «Бавария»га умуман тўғри келмайди.

Сане «Манчестер Сити» ва Германия терма жамоасида кўп муаммо чиқарган. Айтишларича, у 80 миллион евро туради. Ундан кўра, яна 20 миллион қўшган ҳолда Кай Ҳаветрцни сотиб олган маъқул.

Ҳавертц «Бавария»га жуда мос плеймекер ҳисобланади, у Левандовскига яхши шерик бўлиши мумкин. Ахир Мюллер абадий ўйнай олмайди», — дейди Саньол.

Хабарларга кўра, Сане катта эҳтимол билан янги мавсумни немис клуби сафида бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби футболчини 2019 йилнинг ёзидаёқ олиб келишни мўлжал қилганди. Бироқ Леройнинг жиддий жароҳати мазкур келишувга рахна солганди. Мазкур жароҳат сабаб футболчи 2019/20 йилги мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:07, 01.06.2020.
Ўқилди: 2137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz