«Реал» ҳимоячиси Начо жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида маълумот берди.
«Биз самарали тайёрланяпмиз. Ҳар ҳафта янгича машғулотлар ўтказяпмиз. Бу бироз ғалати, чунки сен бутун жамоа билан ишлай олмайсан.
Аммо биз яхши шуғулланяпмиз ва учрашувларга тўла куч билан етиб келишга умид қиляпмиз. Ла лига қайта бошланишига яна бир неча кун бор. Шунинг учун 100 фоизли тайёргарликка эришишимиз керак. Ҳозирча тайёргарлигимизни 95 фоизга баҳолайман.
Асенсио ва Азар жароҳат туфайли анчадан бери майдонга тушишмаган эди, лекин ҳозир улар соғлом, кучли ва жиддий руҳланишган. Бу борадаги қарорни мураббийлар қабул қилишади, лекин, назаримда, улар анча ишончли кўринишмоқда», — деди Начо "Movistar"га берган интервьюсида.