Гельзенкирхен клуби Жан-Клер Тодибони сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилди.
"Шальке" клуби спорт директори Йохан Шнайдернинг WAZ порталига билдирган маълумотига қараганда, «Шальке» клуби ҳуқуқий жиҳатдан «Барселона» клубига тегишли бўлган 20 ёшли Тодибони 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Тодибо «Шальке» клубига 2020 йилнинг январ ойида ижара асосида кўчиб ўтганди. Ҳимоячи гельзенкирхинликлар таркибида 10 та учрашув ўтказди.