Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Яна бир Европа миллий чемпионати муддатидан аввал якунланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Босния ва Герцеговина футбол ассоциацияси ижроқўми мамлакат чемпионати ва Кубогини муддатидан аввал якунлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мавсум тўхтаб қолган пайтдаги турнир жадвалининг кўриниши якуний сифатида тан олинди.

Унга кўра, "Сараево" клуби кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионликни қўлга киритди. "Железничар", "Зриньски" ва "Борац" клублари Европа лигаси йўлламасини қўлга киритган бўлса, "Челик" ва "Звезда 09" клублари қуйи дивизионга тушириб юборилди.

Чемпионатда 22та тур ўйинлари ўктазилган бўлиб, мавсум охирига қадар яна 11та тур қолган эди. Кубок эса ярим финал босқичида тўхтаб қолди.

Босния ва Герцеговина соғлиқни сақлаш вазири камида 1 июлгача мамлакатда футбол ўйинларини ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида қароридан сўнг Ассоциация мавсумни якунлаш ҳақида қарор қилди.

Ушбу қарор баъзи жамоаларга ёқмади. Масалан, "Железничар" клуби пешқадам "Сараево"дан бор-йўғи 3 очко ортда қолаётган эди.

Манба: football.ua
Киритилди: 10:27, 02.06.2020.
Ўқилди: 2731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.