Футболчи Ла Лигага қайтишни хоҳламоқда.
Италиянинг «Наполи» клуби таянч ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон Англияга кўчиб ўтишни хоҳламоқда. Футболчига «Астон Вилла» ва «Эвертон» клублари давогарлик қилмоқда, бироқ, Кальехон фаолиятини Ла Лигада давом эттириш ниятида, дея хабар бермоқда hitc.com.
Кальехон ёзда эркин агентга айланади. У «Наполи» клуби билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаганди.
Қайд этиш керакки, Испанияда Хосе Кальехонга «Валенсия» ва «Севилья» клублари қизиқиш билдирмоқда.