Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Машарипов: "Ўзбекистонда ўйнаётган ҳеч бир футболчини 6 миллион еврога олишмайди"

Баҳо:
+ | -1

"Пахтакор" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Kun.uz сайтининг "Footweek" кўрсатувида Туркиянинг "Трабзонспор" клубидан бўлаётган таклифлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Туркиянинг машҳур клуби "Трабзонспор" сизга "совчилик"ка чиққани ҳақида хабарлар янгради. Бу ҳақда нима дейсиз?

– Менимча, карантин бу хабарларни тарқалишига сабабчи бўлди. Сабаби "Пахтакор" мураббийи Шота Арвеладзе карантин туфайли Туркияга учиб кетди ва у ерда берган интервьюларида мен ҳақимда ҳам гапирган. Шота мени уларга тавсия қилган, кейин улар менга қизқиш билдирган ва мени иштирокимдаги видеолавҳаларни кўриб чиқишган. Бу ҳақда ҳатто турк матбуоти ҳам бир нечта хабарлар тарқатди. Аммо ҳаммаси трансфер нархи маълум бўлгач тўхтаб қолди.  Тўғриси, трансфер нархим 6 миллион евролигини ўзим ҳам энди билдим. Аввалги интервьюларимда ҳам айтганман мени трансфер нархим қиммат деб, лекин 6 миллион евро бу мен кутганимдан ҳам анча қиммат. Ўзбекистонда ўйнаётган ҳеч бир футболчини 6 миллион еврога олишмайди, 3 миллионга олишса ҳам катта гап. Агар Шомуродовга ўхшаб Россияда ўйнаб, бирор нарсага эришсангиз кейин олиши мумкин.

– Ҳақиқатга яқин нарх қанча деб ўйлайсиз?

–  "Пахтакор" менинг орқамдан қанча кўп пул ишласа менга яхши, лекин 2 миллион нарх белгиласа ҳам имкони бор эди. Бунақа катта суммага Европадан ҳам яхшироқ футболчи ололса бўлади. Жаҳон чемпионатида ўйнамагунимизча, бизни бунақа катта нарха сотиб олишмайди. Қолаверса, менга араб клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бор. Аммо мен ўзимни тўхтатиб турибман. Агар араб клубларига ўтиб кетадиган бўлсам, мухлислар "Европа кетаман дердинг, пулни танладинг" деб ёзишади.

– Сизнингча 6 миллион евро нархни ким белгилаяпти?

– Ҳозирча бу нархни аниқ ким қўйганини билмайман. Ҳаммаси тез содир бўлди. "Трабзонспор" Машариповга қизиқяпти деган хабарлар тарқалди, эртаси куни турк клуби Машариповнинг нархини эшитиб шокка тушди деган хабарлар пайдо бўлди. 

– Агентингиз Ткаченко бу ҳақда қандай фикрда?

– У ҳам бу нархдан шокда. Менга нархингни бошқача айтгандику деяпти. Бунақа нархим борлигини ўзим ҳам энди билдим дедим. У ҳам тушуниб турибди, "Пахтакор" мени қўйиб юбормоқчи эмас.

– "Пахтакор" сизни нима учун қўйиб юбормаяпти?

– Ўйлашимча, клубга ОЧЛ учун керакман. Клубнинг мақсади чемпионлар лигаси финалигача бориш.

– Бундай вазиятда "Пахтакор"ни ҳам тўғри тушиниш керакдир ёки вақт бой берилади деб ўйлайсизми?

– Вақт бой берилади деса ҳам бўлади. Сабаби мен ҳозир 26 ёшдаман, 2-3 ойдан кейин 27тага тўламан. Агар 22-23 ёшда бўлганимда, мен "Пахтакор"да қолиб, яна 2 йил ўйнаб берардим. 

– Сиз Ўзбекистон чемпионати савиясидан ўтиб бўлдингиз...

– Ҳа, шунақа деб ўйлайман. Ўзбекистон чемпионатининг савияси ҳам ёмон эмас яхши. Бу ерда ўйлаган мақсадларимга эришдим, лекин шу даражага етиб келгандан кейин клублар футболчиларни қўйиб юбориши керак. Менимча, шу вақт келди. Яқинда клуб билан гаплашиб оламан. Ўйлайманки, "Пахтакор" мени тушунади, чунки бу ер менинг ўйим. Ҳеч қачон "Пахтакор"ни юзига оёқ қўйиб кетмайман. Мен шу ерда танилдим. 

Киритилди: 17:18, 02.06.2020.
Ўқилди: 11386 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.