Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

42 ёш? Чинакам профессионал «қариялар»рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz тенгқурларининг 90 фоизи аллақачон бутсаларини михга илиб юборганига бўлса-да, кучли бешликда “жавлон ураётган” “қария”лардан ташкил топган рамзий жамоа билан таништириб ўтади.

Яқиндагина футболчилик фаолиятини якунлаган АрицАдурис спорт формасини тиклаб олиш жуда мушкул эканлиги учун футболдан кетганини маълум қилди. Қария ҳужумчи мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдирганча, вақтга таслим бўлди. Хўш, замонавий футболда кимлар вақт билан муносиб “олишиб” келмоқда? Бугун ана шундай футболчилардан ташкил топган жамоа билан таништириб ўтамиз.

Дарвозабон.

Самир Ҳанданович (35 ёш)

Аслида, бу нуқтада Жижи Буффонни кўришингиз мумкин эди, бироқ у бугунги кунда Шчеснининг соясига айланиб бормоқда. Ҳанданович эса 35 ёшда ҳам юқори даражадаги футбол намойиш этишдан чарчамаяпти. Боз устига, Конте сингари талабчан мураббий ҳам Самирдан бошқа дарвозабонни жамоасида кўрмоқчи эмас. Бир сўз билан айтганда, Ҳанданович 35 ёшда ҳам сифатли киппер мақомини ушлаб турибди.

Алтернатив вариантлар: Жанлуиджи Буффон («Ювентус», 42 ёш), Стив Манданда («Марсель», 35 ёш), Бен Фостер («Уотфорд», 37 ёш).

Ҳимоячилар.

Бруно Алвеш (38 ёш)

Амалдаги Европа чемпиони 38 ёшида ҳам ҳимояда бехато тўп суриб келмоқда. “Парма” билан “А Серия”ни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган Алвештез орада янги шартнома имзолаши ҳеч гап эмас. Гап шундаки, Италия клуби Брунонинг ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда.

 

Хилтон Да Силва (42 ёш)

Топ-5 биринчиликлар доирасида тўп сураётган энг ёши катта футболчи билан танишинг. Франциянинг “Монпелье” футболчиси бу мавсумда 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўйинларнинг 87 фоизини тўлиқўтказди. 42 ёшида кучли бешлик талабларига жавоб бераётган ҳимоячи олдида шляпамизни ечмасликнинг иложи йўқ. Энг қизиғишундаки, Хилтон яқиндагина клуб билан тузилган шартномани яна бир йилга узайтирди. Энди у 43 ёшда ҳам “Монпелье”нинг асосий ҳимоячиси бўлиши ҳеч гап эмас.

 

Тиаго Силва (35 ёш)

Бу нуқтада Фонте ёки Дантени жойлаштиришимиз ҳам мумкин эди, бироқ Силва айни дамда уларнинг барчасидан яхшироқ спорт формада. Силва ПСЖ сардори ва клуб етакчиси. 35 ёш бўлишига қарамай, унинг трансфер бозори чаққон.

Алтернатив вариантлар:Фонте («Лилль», 36 ёш), Штефан Лихтштайнер («Аугсбург», 36 ёш), Данте («Ницца», 36 ёш), Жоржо Кьеллини («Ювентус», 35 ёш), Пабло Сабалета («Вест Хэм», 35 ёш).

Ярим ҳимоячилар.

Хоакин Санчес (38 ёш)

Аслида Хоакин бутсаларини михга илишмақсадида “Бетис”га қайтиб келган эди, бироқ бироз ушланиб қоладиган бўлди. “Фиорентина”даги омадли мавсумлардан сўнг, футболчи Испанияда ҳам ўзини намойиш этишда давом этмоқда. 38 ёшида ҳам ҳужумда тўп сураётган Хоакинга қойил қолмасликнинг иложи йўқ. “Бетис” ҳам ундан қониқмоқда. Шу сабабли ўртадаги шартномани 2021-йилга қадар узайтиришга қарор қилди.

 

Фернандиньо (35 ёш)

“Манчестер Сити”нинг 7 мавсумдан бери асосий футболчиси саналмиш Фернандиньо ҳам 35 ни “уриб қўйди”. “Шахтёр”да ҳужум ортида тўп сурган футболчи, Гвардиола қўл остида марказий ҳимоячи вазифасини ўтаб келмоқда. Ундаги универсаллик боис, клуб бразилиялик футболчига январда яна бир йиллик шартнома таклиф этди. Пепнинг айтишича, Фернандиньонинг ёрдамига клуб муҳтож.

 

Санти Касорла (35 ёш)

“Сариқ сувости кемаси” Сантини ортга қайтарганида, кўпчилик футболчининг тез орада футболдан кетишини тахмин қилган бўлса, ажаб эмас. Оғир жароҳатлардан сўнг ҳам катта футболга қайта олган ярим ҳимоячи 35 ёшда ҳам Испаниядаги ҳимоячиларнинг “тушига кириб чиқишга” муваффақ бўлмоқда.

 

Франк Рибери (37 ёш)

Роббендан фарқли ўлароқ, Франк катта футболда қолишга қарор қилди. Унга Россия клубларидан ажойиб таклифлар келиб тушганига қарамай, Италияга йўл олди ва “Фиорентина” футболчисига айланди. 37 ёшли футболчи аллақачон гол ва ассистларни амалга оширишни бошлаб юборган.

Алтернатив вариантлар: Борха Валеро («Интер», 35 ёш), Франческо Маньянелли («Сассуоло», 35 ёш), Марко Пароло («Лацио», 35 ёш), Макото Хасэбе («Айнтрахт», 36 ёш).

Ҳужумчилар. Фабио Квальярелла (37 ёш)

“Сампдория” сафида ўтган мавсумда тўпурарлик борасида Роналдуни ортда қолдирган қария ҳали-ҳамон шоулар намойиш этишга қодир. Ван Перси, Ван Дер Варт, Де Росси сингари тенгқурлари катта футболдан чиқиб кетган бир пайтда, Фабио бутун жамоани ортидан эргаштирмоқда. Бу мавсумда унинг ҳисобида 9 та гол ва 2 та ассист мавжуд.

Криштиану Роналду (35 ёш)

Роналду футболдан ҳали-бери кетмоқчи эмас. У ўз ўғли билан майдонда тўп суриш ниятида. Криш футбол оламидаги энг машҳур шахслардан бири. Шу сабабли, унинг клуб таркибида бўлишининг ўзи ҳам исталган жамоа учун плюс. Шундай экан, Роналду ўзи айтганидек 40 ёшда ҳам футбол ўйнайди шекилли, яна ким билади дейсиз?!

Златан Ибраҳимович (38 ёш)

Златан “Милан” билан шартномани узайтириши ёки кетиши борасидаги савол очиқлигича қолмоқда, бироқ унинг футболдан кетмаслиги аниқ. Ибра камида яна икки мавсум барчани хурсанд қилишга қодир. Унинг жисмоний ҳолати кишини қувонтиради. У сингари футболчиларнинг ўйинидан завқ олиш имконияти бор экан, бундан унумли фойдаланиб қолиш лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:35, 02.06.2020.
Ўқилди: 10542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.