Германия кубогининг ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бўлиб ўтди.
«Байер» сафарда Германиянинг тўртинчи дивизиони вакили «Саарбрюкен» клубига қарши баҳс олиб бориб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Меҳмонлар биринчи бўлимда 2та гол уришган бўлса, иккинчи таймда ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.
Шу тариқа, «Байер» Германия кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди. Леверкузенликлар ўз тарихларида тўртинчи марта Кубок финалига чиққан бўлсалар, бир марта ушбу совринни қўлга киритишган.
Иккинчи финалчи номи бугун бўлиб ўтадиган "Бавария" – "Айнтрахт" учрашувида аниқ бўлади.
Германия кубоги, ярим финал
Саарбрюкен – Байер 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 11 Диаби, 0:2 – 19 Аларио, 0:3 – 58 Бельараби.
Саарбрюкен – Бац, Мюллер (Мендлер, 68), Барилла, Шорх (Булич, 87), Уаферро, Йенике (Фроэзе, 46), Пердедай (Брайтенбах, 69), Цайц, Якоб (Айзеле, 78), Голлай, Целльнер.
Байер – Градецки, Вайзер, Венделл, Тапсоба (Та, 46), Бендер (Драгович, 62), Виртц (Бельараби, 46), Демирбай, Паулиньо, Арангис (Паласиос, 70), Диаби (Фолланд, 62), Аларио.
Огоҳлантириш: Тапсоба (7).