"Ливерпуль"нинг испанниялик дарвозабони Адриан келажаги борасидаги саволларга жавоб берди.
"Ҳозирда мен ўзимни фақат "Ливерпуль"да кўряпман. Мен яна узоқ йил футболда қолмоқчиман. Мени мерсисайдликлар билан 1 йилга узайтириш ҳуқуқи билан яна икки йиллик шартномам бор. Ҳозир ниманидир ўзгартирмоқчи эмасман", -дейди дарвозабон.
Маълумки, Адриан ҳозирда "Ливерпуль" футболчиси ҳисобланади. У асосий посбон Алиссон жароҳат олган вақтда бир нечта ўйинларда "қизиллар" дарвозасини қўриқлади.