"Шальке" клубининг америкалик футболчиси Уэстон Маккенни АҚШ президенти Дональд Трампни ирқчиликда айблади.
"Менимча, Дональд Трампни ирқчи деб аташ мумкин. У эгаллаб турган лавозимига мос эмас. Трамп жоҳил инсон. Биз унинг барча гапларини жуда яхши эшитдик. Мен у билан умуман учрашишни хоҳламайман. Агар учрашсам ҳам, унга ҳеч нарса демасдим, ҳатто унинг қўлини сиқишни ҳам хоҳламайман", -дейди Маккенни.