"Лацио" футболчиси Адам Марушич клубни тарк этишга қарор қилди.
Италия матбуотининг хабарига кўра, футболчи римликлар билан янги шартнома имзоламоқчи эмас. Унинг хизматига ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда.
Марушич янги даражага чиқмоқчи, қолаверса у кўпроқ маош олишни хоҳламоқда. Парижликлар сафида у кўпроқ ишлаб топиши кутилмоқда.