Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Акмал Шораҳмедов: "Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги борасида аниқ тасаввур йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлига рестартига тараддуд кўрган АГМК бугун эрталаб Навоийга етиб келди ва куннинг иккинчи ярмида учрашувдан олдинги сўнгги тайёргарлик машғулотларини якунлади. Жамоа сардори Акмал Шораҳмедовнинг "Қизилқум" билан ўйин олдидан қандай фикрда эканлигини билиш мақсадида футболчига юзландик.

"Карантин даври барча жамоаларнинг ҳолатини бир даражага туширди. Эндиликда ўйинлар орқали жамоалар ўз спорт формаларини тиклаб олишлари мумкин. Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Чунки "Қизилқум"да мураббий алмашди ва одатда янги мураббий қўл остида футболчилар ўзларини кўрсатишга икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишади. Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Барчасини ўйин кўрсатади. Мақсадимиз ўзгармайди. Фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. Мухлисларсиз футболнинг асл безаги йўқолади. Лекин ҳозирги шароитда телеэкран орқали ҳам футбол кўришни соғинганлар ва буни истовчилар ниҳоятда кўп. Шу боис ҳозирча шу шароитда бўлсада ишқибозлар футболни томоша қилишга муштоқ. Умид қиламизки, тез орада вазият янада ўнгланиб, мухлислар ҳам стадионга қайтишади ва бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Ҳар қандай футболчи учун мухлислар олқиши ва қўллаб-қувватлови муҳим. Гарчи бизда стадионлар тўлиб тошмаган бўлсада, стадионда футбол муҳитини яратишда мухлисларимиз фаоллик кўрсатишган. Уларнинг йўқлиги албатта сезилади, лекин биз мухлислар уйда яхши сифатдаги футбол томоша қилишлари учун ҳаракат қиламиз", - дея ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди жамоа сардори Акмал Шораҳмедов.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 23:26, 12.06.2020.
Ўқилди: 1834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.