Кириш Регистрация

Кей-Лига. Жамшид Искандаров жамоаси сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея чемпионатининг 6-турида «Сеонгнам» жамоаси 13 июнь, шанба куни «Улсан Ҳёндай» майдонига сафар қилди.

Тенг курашлар остида ўтган учрашувда ҳисоб сўнгги дақиқаларга келиб очилди. 88-дақиқада майдон эгаларининг бразилиялик легионери Жуниор Негао қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, учрашув тақдирини ҳал қилиб берди.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа «Улсан» очколарини 14 тага етказиб олган ҳолда мусобақа пешқадамига айланди. Кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган «Сеонгнам» эса 8 очко билан 4-ўринда қолди.

Кей-Лига, 6-тур баҳси
13 июнь, шанба
«Улсан Ҳёндай» — «Сеонгнам» 1:0
Гол: 1:0 — 88 Негао.
«Улсан Ҳёндай»: Жо Ҳён У, Сол Ён У, Ким Тҳэ Ҳван, Жон Шин Ҳён, Девидсон, Бюлтейс, Ко Мён Жин (Ли Дон Кён, 57), Шин Жин Ҳо (Йонсен, 71), Вон Ду Же, Ким Ин Сон, Жуниор Негао.
«Сеонгнам»: Ким Ён Гван, Чҳве Жи Мук, Ли Те Ҳви, Ён Же Ун, Чҳве О Бек (Ю Ин Су, 90), Ким Дон Ҳён, Искандаров, Ли Чан Ён, Пак Су Ил (Ан Ён Гю, 72), Ли Же Вон, Ян Дон Ҳён (Ҳон Ши Ҳу, 75).
Огоҳлантиришлар: Пак Су Ил (27), Ли Же Вон (51), Ли Чан Ён (62), Ким Ин Сон (68).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:31, 13.06.2020.
Ўқилди: 5103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6552]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3614]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3206]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2831]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2697]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2202]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2107]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2026]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1790]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик