Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Златан ва Роналду ўртасидаги юлдуз

Баҳо:
+ | -

Телеграм каналимда футболга алоқадор машҳур инсонларнинг таваллуд саналари хусусида маълумотлар бериб боряпман ва баъзан тўхтаб қолсам, мухлисларимиз “фалон футболчи қолиб кетди, нега бермадингиз?” деб сўраб қолишади. Ҳар куни мақола ёзиш қийин, шу боис гоҳи тўхтаб қолишим бор гап.

Аммо бугун яшил майдонда жавлон ураётган йигитни эслаб ўтмаслигим нотўғри бўлади. 1983 йилнинг 14 июни қаҳрамонимиз учун муҳим сана. Демакки, 37 баҳорни қарши олмоқда. Златандан икки ёш кичик, Роналдудан икки ёш катта. Демоқчиманки, ана шу  футбол даҳоларидан кам эмас унинг мухлислари мамлакатимизда.

Кўп жамоаларда ўйнамаган, аммо жамоадан жамоага ўтар экан, кучли жиҳатларини ошириб бораверган. Мукаммаллик сари одимлайверади. Шу характери ҳурматга лойиқ. Шунингдек, ҳеч-да қизил карточка олмаган. Одобли. Рақиб жамоа вакиллари орасида ҳам эъзозда. Ҳеч қачон майдонда жанжал чиқармайди. Иложи бўлса, ўша ноқулай вазиятни тўхтатишга, ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилади.

Жамоасининг сардори, лидери. Икки оёқда яхши ўйнайди, бош билан эса, алоҳида мавзу. Бош билан ўйнаши кучайганидан мана шу – лидерлик хусусиятларига эга бўлиб улгурган.

Бугун у 37га кирди. Ҳамма бирдек ҳурмат қиладиган ва яхши кўрадиган инсон — ҳамкасбим, елкадошим ва бугунги кунда шарҳловчилар ичида лидерга айланган Даврон Файзиев. Оиласи бахтига саломат бўлсин, неки яхши тилаклар бўлса, унга илиндик.

Дарвоқе, бугун шарҳи бор: “Реал” иштирокидаги ўйин. Футбол ичига кирган одам борки, кун танлай олмайди. Омад. Бугунги шарҳига ҳам, келажакдаги ишларига ҳам.

“Ди Стефано” ўйингоҳида кўришгунча!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 14:40, 14.06.2020.
Ўқилди: 7571 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик